"Реал"га "Барселона" тарбияланувчиси билан шартнома имзолаш таклиф қилинди
13 ноя 2022 02:05
Янгиликлар
"Реал"га "Барселона" тарбияланувчиси билан шартнома имзолаш таклиф қилинди
Жорий мавсум охирида "Лейпциг" билан шартномаси якунланадиган Дани Ольмо "Реал" клуби раҳбарларига таклиф қилинди.
24 ёшли Ольмо 2007-2014 йилларда "Барселона" академиясида таҳсил олган, кейин эса Загребнинг "Динамо" клубига ўтиб, 2020 йилнинг январига қадар хорватияликлар шарафини ҳимоя қилган эди. Ўша ойда "Лейпциг" 29 млн. евро эвазига футболчини сотиб олган.
Дани Ольмо жорий мавсум барча турнирларда 14та баҳсда майдонга тушиб, 3та гол урди ва 4та голли пас берди. Футболчи Испания терма жамоаси сафида ЖЧ-2022га боради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар