

"Валенсия" бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Энди жамоа раҳбарияти клубга Алберт Селадес мураббий этиб тайинланганини эълон қилди. Клуб у билан 2021 йил июнь ойига қадар шартнома тузди. Селадес аввалроқ "Реал" собиқ устози Хулен Лопетегининг ёрдамчиси бўлганини яхши эсласангиз керак. 43 ёшли испаниялик мутахассис бунга қадар Испаниянинг 16 ва 21 ёшгача бўлган ўсмирлар ҳамда ёшлар жамоасини бошқарганди.




