UZ

Сўнгги янгиликлар

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

"Реал"да доим жанжаллашган Криштиану ҳамда Моуринью яна бирга ишлай оладими? Янгиликлар

"Реал"да доим жанжаллашган Криштиану ҳамда Моуринью яна бирга ишлай оладими?

Мадрид клубида улар тинимсиз равишда жанжаллашиб келган. Аммо ҳозир бир-бирини мақтаб, илиқ фикрлар бирдиришмоқда.

"La Gazzetta dello Sport" нашри куни кеча бир хабар чоп этди. Унинг мазмунига кўра, Криштиану "Ювентус"ни Моуринью бошқаришини хоҳлаётган экан. Оммавий ахборот воситаларидаги маълумотларга қараганда, Роналду клуб эгалари билан учрашган ҳамда уларга Жозени бош мураббий лавозимига ишга олишни таклиф қилган. Бу фикр Жорже Мендешга ҳам маъқул келган – икки португалияликнинг агенти.

Миланнинг "Libero" газетаси ёзишича, Криштианунинг яна бир номзоди бор экан – Карло Анчелотти. Аммо мураббий "Наполи"дан кетмаслигини маълум қилиб улгурди: "Мен бу ерда бахтлиман ва клубда яна икки йил қолиш ниятим бор". Моуринью эса ҳали ҳам жим. Қизиғи шундаки, март ойида мураббий "beIN Sports" эфирида жумбоқли гаплар айтган: "Менинг собиқ ўйинчиларимдан бири, муносабатларимиз аъло даражада, ёзда у фаолият юритаётган клубга бош мураббий бўлиб бориш таклифини берди".

"Daily Mail", "The Mirror" ҳамда бошқа инглиз оммавий ахборот воситалари Моуринью бу гап билан Роналдуни назарда тутган деб таҳмин қилишмоқда. Аммо бунга бироз шубҳа бор.

Улар "Реал"да кўп жанжаллашишган

Моуриньюнинг айтишича, Роналду унинг маслаҳатларига қулоқ солмаган. Моуриньюнинг “муносабатларимиз аъло даражада” деган гапига ишониш бироз қийин. Жозе “Реал”га келганининг биринчи мавсумидаёқ муаммолар келиб чиққанди. 2011 йил апрелда Роналду Кубок финалининг қўшимча вақтида “Барселона” дарвозасини ишғол қилди. Ўша гол Мадридга ғалаба олиб келди. Бироқ уларнинг қувончи узоққа чўзилмади: орадан бир неча кун ўтиб “Реал” Чемпионлар Лигаси ярим финалида рақибига 0:2 ҳисоб билан ғалабани бой берди. Криштиану эса бу Моуриньюнинг айби эканини айтди: ўйиндан кейин берган интервьюсида футболчи бутун жамоа ҳимояда ўйнаса ҳамда деярли ҳужум қилмаса, ғалаба қозонишнинг иложи йўқ деб айтган.

Албатта, бу Жозега ёқмаган. Аввалига у ҳужумчига тазйиқ ўтказишга ҳаракат қилиб кўрди. Кейин эса “Сарагоса”га билан бўлган учрашувда Роналдуни захирада қолдирди. Ўшанда “Реал” 2:3 ҳисоб билан мағлуб бўлган. Эммануэль Адебайор, 2010/11 йилги мавсум Мадрид клуби таркибида 14 ўйинда майдонга тушган, шундай эслайди: “Биз 3:0 ҳисоб билан танаффусга чиқдик, ғалаба биз томонда эди. Аммо Моуринью кийиниш хонасига ақлдан озган ҳолда кириб келди. У холодильник ва телевизорни жахл билан урди, сув тўла идишини отди. Ҳамма нарсани яксон қилди. Бир куни хет-трикни амалга оширган Роналдуга ҳам тазйиқ ўтказди. У деди: “Ҳамма айтишича, сен дунёдаги энг яхши ўйинчи эмишсан. Лекин сен ёмон ўйнайсан. Менга ҳам энг яхши футболчи эканингни исботла”.

2012 йил февралда яна бир воқеа юз берди: Роналду ва Моуриньюнинг ёрдамчиси Руй Фариа баҳс бойлашди. Унга кўра, агар Криш “Леванте” дарвозасига хет-трик қилишга муваффақ бўлса, буни ёрдамчи билан нишонлайди. Португалиялик 3та гол урди ва нишонлаш учун Фарианинг ёнига югурди. Аммо қаршисидан Моуринью чиқди – афтидан, ўйинчи у томон югуриб келяпти деб ўйлаган. Роналду унинг қучоғидан тезроқ чиқиб кетишга уринди. Бироқ бу ҳолат жуда хунук кўринди.

“Marca” хабарларига кўра, бу ишдан кейин улар анча жанжаллашган ва қанчадир вақт мобайнида Криштиану мураббий кўрсатмаларни ёрдамчисидан айтиб юборган. Бунга Мендеш ҳам аралашган. “Иккисининг муносабатлари ёмон эди, – деб ёзади Goal.com нашри. – Улар кам гаплашарди. Фақат Мендеш улар ўртасидаги алоқаларни яхшилашга ҳаракат қиларди”.

Агент қанчадир вақт бу ишнинг уддасидан чиқди. Унинг илтимосига биноан, 2013 йил январда Роналду "Сосьедад" (4:3) дарвозасига урган битта голини мураббийга бағишлаган. Ўшанда Моуринью ёрдамга муҳтож эди: у Касильясни захира ўриндиғига ўтказди. Бундан ғазабланган мухлислар португалиялик жамоадоши дарвозабонни асосий таркибга қайтаришини талаб қилишган.

Аммо "Сосьедад" билан боғлиқ воқеадан бир ҳафта ўтиб, яна барчаси эски ҳолига қайтди. Журналистларнинг саволларига жавоб бераётган Моуринью Роналдуни "Валенсия"га қарши баҳсдаги ажойиб ўйини билан табриклади (2:0, иккинчи голни урган). Аммо кийиниш хонасида унга нисбатан қўпол муносабатда бўлди: у форвардга бақириб, мудофаада барча билан баробар ўйнаши кераклигини таъкидлади. "As" газетаси маълумотларига қараганда, ўша учрашув вақтида Моуринью ғазаб билан "Овозингни ўчир ва кўпроқ югур" деб бақирган.

Гильем Балаге ўзининг Роналду ҳақидаги китобида Моур кийиниш хонасида "Агар улар бизга гол урганларида..." деган гапларидан сўнг, Криштиану ҳам қуйишқондан чиққан ва шундай деган: "Шунча ишимдан кейин ҳам, менга шундай муносабатда бўляпсанми? Бундай гапиришга нима ҳаққинг бор?"

"Мен жамоани ўйлаб шундай дедим. Сабаби улар сен ҳимояда ўйнашингга муҳтож", – деди мураббий. Ўйинчи тинчланмаслигини тушунган Моуринью овозини янада баландлатиб, : "Шунчаки бир нарсани билишингни хоҳлайман... Қолганлар ҳам шу фикрда, фақат ўзинга айтишга ботина олишмади".


Жозе истеъфога чиққанидан сўнг қуйидаги аламли гапларни айтган: "Мен илк бор 2000 йилда мураббийлик фаолиятимни бошлаганман. Бироқ бунга қадар буюк клубларда кучли мураббийларнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаганман. Шунингдек, дунёнинг энг яхши ўйинчилари билан бирга фаолият юритганман. 30 ёшимда Роналдо, Криштиану эмас, ҳақиқий бразилиялик ўйинчини шуғуллантирганман. Шунингдек, Ривалдо, Фигу, Гвардиолага ҳам устозлик қилганман. Ёш бўлишимга қарамай, энг яхши ўйинчилар билан машғулот ўтказганман.

Орадан ярим йил ўтиб, Моуринью яна Криштиануни ёдга олди ва ўйинчи унинг маслаҳатларига қулоқ солишни истамаганини таъкидлади: "Мен унга тактикани яхшироқ тушунишинг керак деб айтганимда, у мени эшитишни ҳам хоҳламади. Менимча, у футболнинг барча сир-асрорларини биламан деб ўйласа керак".

Ҳозир уларнинг муносабатлари анча яхши

Назаримизда, Моуринью ва Роналду ўртасидаги зиддиятлар кундан-кунга йўқолиб бормоқда. Улар ОАВ орқали бир-бирларини танқид қилаётганлари йўқ. Аксинча, мақташмоқда! Қуйида улар 4 йил аввал бир-бирлари ҳақида айтган гапларини ўқишингиз мумкин.

2015 йил Криштиану: "Моуриньюни энг яхши мураббий деб биламан. Доим шундай фикрда бўлганман. У ажойиб менежер, клуб учун жуда кўп фойдали ишлар қилган, кўплаб совринларни қўлга киритган".

2017 йил Моуринью: "Фарзандларим ҳеч қачон Пеленинг ўйинларини кўрмаган, аммо у буюк ўйинчи бўлганини яхши билишади. 40 йидан кейин эса набираларим Роналду ҳақида шундай фикрда бўлади. Криштиану футбол тарихининг бир бўлаги бўлиб қолади. "Реал"да ишлаган вақтларим Роналду билан орамизда зиддиятлар бўлганми?! Бу фаолиятимнинг бир қисми ва уни оммага ошкор қилиш ниятим йўқ. Шу вақтгача биз ҳақимизда медиада чиққан хабарлар ёлғон ва бўхтон эди. Фақат бир нарсани айтишим мумкин, Роналду билан орамизда ҳеч қандай муаммо йўқ. Унинг ҳам менга нисбатан адовати йўқ деб ўйлайман. Мукофотларни қўлга киритиш мақсади бизни бирлаштирган эди".

2018 йил Моуринью, Криштиану "Ювентус"га ўтган пайти: "Бугундан бошлаб А Серия дунёдаги энг асосий лигалардан бири бўлиб қолади. Футболда ҳамма нарса шиддат билан ўзгаради. "Ювентус" Роналду билан чемпионатдаги энг кучли жамоа бўлиши аниқ".

2019 йил Моуринью, Роналду ЕЧЛ доирасида "Атлетико" дарвозасига урган хет-трикидан кейин: "Менимча, Криштиануни ҳафта қаҳрамони деб айтиш мумкин. Бу жамоанинг фантастик ўйини бўлди".

Эҳтимол, чиндан ҳам уларнинг бир-бирига нисбатан адовати йўқдир. Лекин шунча гап-сўзлардан кейин ҳаммаси аъло даражада бўлишига ишониш бироз қийин. Моуринью июнда ишга қайтишга ваъда берган. Кўрамиз, буёғи нима бўлар экан?! Буни вақт кўрсатади. Хўш, сиз нима деб ўйлайсиз? Улар яна бирга ишлай оладиларми?


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика