UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  0 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6

"Реал", "Юве", "Челси". Аргентиналик "Пипита" ҳозир қаерда? Янгиликлар

"Реал", "Юве", "Челси". Аргентиналик "Пипита" ҳозир қаерда?

Теглар :  Гонсало Игуаин
Ўтмишда мухлисларнинг диққат марказида бўлган, аммо сўнгги пайтларда катта саҳнадан бироз чекинган футбол кишилари ҳақида маълумот берувчи рукнимиз давом этади.

Альфредо Ди Стефано, Омар Сивори, Клаудио Каниджа, Ариэль Ортега, Эрнан Креспо, Пабло Аймар, Хавьер Савиола, Маскерано — катта номлар, шундай эмасми?

Эътиборли жиҳати, юқорида саналган юлдузларнинг барчаси катта футболдаги қадамини бир жамоада қўйган — "Ривер Плейт". Буэнос-Айрес клуби асримиз аввалида футбол осмонини яна бир юлдуз билан бойитди.

Гонсало Игуаин. 2005 йил "Ривер Плейт"да порлаган 18 ёшли йигитчанинг Аргентинада узоқ қолмаслиги аниқ эди. ОАВ бўлажак юлдузнинг тез орада "Милан", "Лацио", МЮ ёки "Челси"га ўтиши ҳақида бонг ура бошлади. Бироқ, 2007 йилнинг январида "Реал" президенти Рамон Кальдерон матбуот анжумани уюштириб, йиғилган журналистларни ўзбек халқ мақоли билан таништирди: "Югурганники эмас — буюрганники".

Ҳа, кечагина океаннинг нариги томони ҳақида ширин хаёллар сурган йигитча бугун дунёнинг энг катта жамоасида, афсоналар қуршовида эди.

Гонсало Мадридда йўқолиб қолмади. 5 йил давомида "қаймоқранглилар" таркибида 264 ўйин ўтказган форвард 121 гол, 56 ассистга муаллиф бўлди.

У бундан ҳам кўпроқ ўйнашни истарди. Бироқ, асосий рақобатдоши (Карим Бенземага) яқин 10 йилда асосий таркибни ҳеч кимга бермаслигини англади ва Неаполга отланди.

"Наполи"да ўтган 3 йил аргентиналик ўйинчи учун учун идеал бўлди. 146 ўйин, 91 гол, А Серия тўпурарлиги — қисқаси, нималарга қодирлигини бутун оламга исботлади.

Биласиз, Туринда бир "кекса синьора" бор. Италияда порлаган юлдузларни ўзига шайдо қилади. Игуаин билан ҳам бу воқеа такрорланди. Унинг трансфери "Юве" учун 90 млн (!) еврога тушди.

Кейин Милан ва Лондон ҳавосидан ҳам нафас олиб кўрди.

Бироқ, сўнгги йилларда голларига нисбатан ортиқча вазни ҳақидаги гап-сўзлар кўпайганини илғагач, океаннинг нариги томонига қайтишга қарор қилди.

Гонсало айни пайта Дэвид Бекхэмга тегишли "Интер Майами" клубининг асосий юлдузи ҳисобланади. 33 ёшли "Пипита"нинг жамоа билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг охирига қадар амал қилади.

10 та позицияда ўйнай оладиган Урби Эмануэлсон ҳозир қаерда?

Муаллиф :
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика