"Реал" Винисиусни сотишни кўриб чиқмайди

Alisher
23 июл 2021
Мадриднинг "Реал" клуби вингер Винисиус Жуниорни сотиш вариантини кўриб чиқмайди.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, бразилиялик ёзда аниқ "қироллик клуби"ни тарк этмайди.

Олдинроқ тарқалган хабарларга кўра, МЮ футболчи билан шартнома имзоламоқчи ва "қаймоқранглилар" уни қўйиб юборишга тайёрлиги айтилган эди. Аммо, тасдиқланган сўнгги маълумотларга кўра, Мадридда ўйинчига ишонч билдиришмоқда.

21 ёшли вингер ўтган мавсум барча мусобақаларда 49та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 7та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano