"Реал" Варан учун 70 млн сўрамоқда. МЮ эса 45 млн таклиф қилмоқда. Томонлар келиша олишмаяпти
22 июл 2021 23:43
Янгиликлар
"Реал" Варан учун 70 млн сўрамоқда. МЮ эса 45 млн таклиф қилмоқда. Томонлар келиша олишмаяпти
Рафаэль Вараннинг трансфери якунланганича йўқ.
As нашрининг хабар беришича, томонлар ҳали келишишга улгуришмади. "Реал" Варан учун 70 млн евро сўраяпти. Мадридликлар Вараннинг бозор нархи шунча деб ҳисоблашмоқда. "Манчестер Юнайтед" эса футболчи учун бонуслар билан бирга 45 млн евродан кўп тўламоқчи эмас. Вараннинг шартномаси бир йилдан сўнг ўз якунига етади.
"Реал" футболчини арзонга қўйиб юбормоқчи эмас. Агар трансфер ўхшамай қоладиган бўлса, "Реал" ҳимоячи билан янги шартнома имзолашга ҳаракат қилиб кўради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар