

“ll Mattino” хабарига кўра, “Наполи”нинг испаниялик 32 ёшли футболчиси Хосе Кальехон Хитой клубига ўтиши мумкин. Хосе неаполликлар сафида аввалгидан кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани сабаб январдаёқ бошқа жамоага ўтиши мумкин.
Таъкидланишича, унинг хизматларига “Далянь Ифан” клуби қизиқиш билдирмоқда. Қайд этиш лозим, ушбу жамоада “Наполи”нинг собиқ сардори Марек Гамшик ҳам тўп суради.
Маълумот учун, Кальехон жорий мавсум А Серияда 11 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.



