«Реал» – «Севилья». Рамос жароҳат туфайли ўйинни ўтказиб юборади

Narzulla Saydullayev
3 янв 2017, 07:40
«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос 4 январь куни Испания кубоги 1/8 финали доирасидаги «Севилья»га қарши баҳсда иштирок эта олмайди.

30 ёшли футболчининг декабрь ойида олган жароҳати безовта қилмоқда. «Реал»нинг 7 январь кунги Испания чемпионати доирасидаги «Гранада»га қарши ўйинни Рамос дисквалификация туфайли ўтказиб юборади.

Шу тариқа, ҳимоячи 12 январдаги Кубок жавоб баҳси доирасидаги «Севилья»га учрашувда майдонга тушади холос.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: as.com