

Айни келишув 2025 йил ёзигача мўлжалланган. Янги шартнома эса 2028 йил ёзида якунланади. Томонлар шартнома шартларини келишиб олишган, келаси ҳафтада буни имзолаш маросими ўтказилиши кутилмоқда. Янги шартномада футболчининг маоши оширилади ва товон пули 1 миллиард евро қилиб белгиланади.
Ўтган мавсумда бразилиялик футболчи "Реал" таркибида 49 ўйинда қатнашиб, 9 гол ва 9 ассист қайд этди.



