UZ

Сўнгги янгиликлар

20:21Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг Малига қарши ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси аниқ  0 20:10Суперлига. ОКМК – "Металлург" 1:0 (матнли трансляция)  3 20:00Суперлига. "Сурхон" – "Сўғдиёна" 0:0 (матнли трансляция)  10 20:00Про лига. "Арал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  0 19:23Боатенг ва Очоа "Салернитана"ни тарк этди  1 18:50"Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" собиқ футболчиси "Бёрнли"ни вақтинча бошқаради  2 18:13Суперлига. "Сурхон" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  3 17:55"Милан" ёзги трансферлар учун бюджетни белгилаб олди  2 17:23Англияда ўйнаётган ўзбек – Муҳаммадали Ўринбоев билан эксклюзив интервью!  3 17:04Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистон ва Эронга қарши ўйинлар учун қайдномани эълон қилди. Таркибда 2 нафар ҳужумчи бор  51 16:39Моуринью Туркия жамоасига устозлик қилади  1 16:13Про лига. 11-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 15:502025 йилги ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё Кубоги мусобақаларининг саралаш босқичига қуръа ташлаш вақтлари маълум  0 15:32U-23 Осиё Кубогида ёрқин ўйин кўрсатган Бўриев ва Ҳамралиев МТЖга чақирилди  15 15:15Четлатилган Бўриев, прожекторни ушлаётган Искандеров, "ўргимчак одам" Болтабоев — "Навбаҳор" "Олимпик" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  5

"Реал" қоидани бузди, жамоага техник мағлубият ёзилиши мумкин, агарда... Янгиликлар

"Реал" қоидани бузди, жамоага техник мағлубият ёзилиши мумкин, агарда...

"Хетафе"га қарши ўйинда "Реал" захирадан футболчини тушириш чоғида хатоликка йўл қўйди.

Гап шундаки, ЛаЛиганинг 35-тури доирасида "Хетафе"га қарши ўйин вақтида бош ҳакам Хуан Мартинес Мунуэра "Реал"га алмаштиришни бекор қилиб, жароҳатланган Эдуардо Камавингани майдондан олинишига ёрдам берди. Бу эса ФИФА қоидаларига зид.

Баҳснинг 84-дақиқасида "Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти майдонга ҳимоячи Альваро Одриосолани майдонга туширмоқчи бўлди. У учрашувдаги гол муаллифи Марко Асенсионинг ўрнини эгаллаши керак эди. Ўшанда Асенсио майдонни тарк этган заҳоти Эдуардо Камавинга захирага олинишини сўради. Якунда Асенсио майдонда қолди ва Одриосола айнан Камавинганинг ўрнини эгаллади.

Гап шундаки, ФИФА қоидасига кўра, алмаштирилаётган футболчининг майдондан чиқиши ва майдонга тушаётган футболчининг чизиқдан ўтиб, майдонга тушганидан кейин алмаштирилиш жараёни якунланган ҳисобланади ва буни бекор қилиб бўлмайди.

Ўз навбатида Одриосола чизиқ хатлаб, майдонга тушиб бўлган ва Асенсио чизиқ хатлаб майдондан чиққанди. Ўз навбатида бош ҳакам ҳам бу паллада хато қилди ва "Реал"га захиранинг бекор қилинишида тўсиқ қўймади.

Агарда "Хетафе" бу ҳолат учун ЛаЛигага арз билан чиқса, "Реал"га техник мағлубият ёзилиши мумкин. Бироқ "Хетафе" шикоят киритишни маъқул топмади.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика