"Реал" ўз вингерини қўйиб юбормоқчи эмас

Sherzod Nurmatov
12 дек 2021
Мадриднинг "Реал" клуби бразилиялик ёш футболчи Родриго Гоэсни қадрлайди.

Журналист-инсейдер Фабрицио Романога кўра, "қироллик клуби"нинг ўйинчи билан хайрлашиш нияти йўқ. 

Манбанинг айтишича, яқин ойларда у билан шартномани узайтириш масалалари муҳокама қилинади.

Родриго ушбу мавсумда Испания чемпионатида 16 ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли пасни амалга оширди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano