"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди
15 июл 2025 08:19
Янгиликлар
Жамоа "Бенфика"нинг 22 ёшли ҳимоячиси Альваро Каррерасни 50 миллион еврога сотиб олди. Шартнома 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Альваро Каррерас "Реал" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2020 йилда текинга "Манчестер Юнайтед"га кўчиб ўтганди. Ўтган йилнинг ёзида эса Манчестердан "Бенфика"га 6 миллион еврога ўтган.
Ўтган мавсумда Каррерас барча мусобақаларда 52 та ўйинда иштирок этиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатма берди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Трансфермаркт порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар