"Реал" нима учун Канселуни жалб қилиш фикридан қайтди?
06 фев 2023 08:25
Янгиликлар
"Реал" нима учун Канселуни жалб қилиш фикридан қайтди?
Португалиялик футболчи ҳозир "Бавария"да тўп тепмоқда.
"Реал"га Жоау Канселуни таклиф қилишди, дея хабар берди "Marca".
Мадридликлар португалиялик ҳимоячини хоҳласа январда, хоҳласа ёзда олиши мумкин эди, бироқ "қаймоқранглилар" Канселунинг номзоди билан умуман қизиқмади.
"Реал"дагилар мавсумнинг иккинчи ярмида ўнг қанот ҳимоясида Дани Карвахаль, Лукас Васкес ва кўп қиррали Начо ўйнайверади деб ҳисоблади.
Канселу охир-оқибат "Бавария" футболчисига айланди. Португалиялик футболчи Хосеп Гвардиола билан можарога боргани туфайли "Манчестер Сити"ни тарк этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар