UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  12 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  4 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  2 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  31 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   17 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  62 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  4

"Реал" Неймар учун 105 миллион евро тўламоқчи бўлганди Янгиликлар

"Реал" Неймар учун 105 миллион евро тўламоқчи бўлганди

Каталония нашрлари Sport.es ва Mundo Deportivo 2013 йилда Мадриднинг "Реал" клуби ҳам Неймарни сотиб олишга уринганини исботловчи мақолалар чоп этди.

Манбалардаги маълумотларга кўра "Реал" бразилиялик форвардни ўз сафига қўшиб олиш учун Неймарнинг отаси бошқарадиган NR Sports компаниясига 2013, 2014, 2015 ва 2016 йиллар давомида умумий ҳисобда 60 миллион евро ўтказиб бермоқчи бўлган.

Ундан ташқари, Мадрид клуби Неймарнинг "Барселона"га ўтиш ҳақидаги ваъдасини бажармай, оғзаки келишувни бекор қилгани учун яна 25 миллион евро алоҳида тўлашга ҳам тайёр турганди. Бироқ футболчининг отаси, бу иш учун "қироллик клуби"дан 40 миллион евро сўраган.

Шунингдек, испан клуби "Сантос"га 10 миллион, футболчининг трансфер ҳуқуқига эгалик қилган DIS компаниясига ҳам 10 миллион тўламоқчи бўлган.

"Галактикос" Неймарнинг маошини йилига солиқлардан ташқари 10 миллион евро қилиб бермоқчи эди. Агар саккиз йиллик шартномага имзо чекишга рози бўлса, ойлик миқдорини 12 миллионга кўтармоқчи ҳам бўлган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика