UZ

Сўнгги янгиликлар

16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  0 16:30"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда  1 15:55"Ньюкасл" Александр Исак ўрнига 4 нафар номзодни маъқуллади  0 15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  4 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  1 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  2 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  3 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  5 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   5 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  13

"Реал" Неймар учун 105 миллион евро тўламоқчи бўлганди Янгиликлар

"Реал" Неймар учун 105 миллион евро тўламоқчи бўлганди

Каталония нашрлари Sport.es ва Mundo Deportivo 2013 йилда Мадриднинг "Реал" клуби ҳам Неймарни сотиб олишга уринганини исботловчи мақолалар чоп этди.

Манбалардаги маълумотларга кўра "Реал" бразилиялик форвардни ўз сафига қўшиб олиш учун Неймарнинг отаси бошқарадиган NR Sports компаниясига 2013, 2014, 2015 ва 2016 йиллар давомида умумий ҳисобда 60 миллион евро ўтказиб бермоқчи бўлган.

Ундан ташқари, Мадрид клуби Неймарнинг "Барселона"га ўтиш ҳақидаги ваъдасини бажармай, оғзаки келишувни бекор қилгани учун яна 25 миллион евро алоҳида тўлашга ҳам тайёр турганди. Бироқ футболчининг отаси, бу иш учун "қироллик клуби"дан 40 миллион евро сўраган.

Шунингдек, испан клуби "Сантос"га 10 миллион, футболчининг трансфер ҳуқуқига эгалик қилган DIS компаниясига ҳам 10 миллион тўламоқчи бўлган.

"Галактикос" Неймарнинг маошини йилига солиқлардан ташқари 10 миллион евро қилиб бермоқчи эди. Агар саккиз йиллик шартномага имзо чекишга рози бўлса, ойлик миқдорини 12 миллионга кўтармоқчи ҳам бўлган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика