

"Cadena SER" хабарига кўра, "қироллик клуби" 22 ёшли футболчининг трансфери учун 120 миллион евро тўлашга рози бўлиб турибди. Шунингдек, 5 йиллик шартнома учун "қаймоқранглилар" футболчига 150 миллион евро маош тўлашга тайёрлигини айтган.
Мбаппенинг трансфер ишлари шу ой якунланиши керак. Лео Мессининг трансферидан кейин франциялик форвард жамоадан кетишни истамоқда.


