"Реал" "Манчестер Сити" юлдузи учун 40-50 миллион евро тўлашга тайёр
30 сен 2022 09:55
Янгиликлар
"Реал" "Манчестер Сити" юлдузи учун 40-50 миллион евро тўлашга тайёр
Мадриднинг "Реал" клуби "Манчестер Сити" ва Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Жоау Канселуга қизиқиш билдирмоқда.
Манбага кўра, Испания клуби футболчини келаси ёзда қўлга киритишга умид қилмоқда ва у учун 40-50 миллион евро тўлашга шай. Футболчининг ўзи ҳам мадридликлар сафига қўшилишга қарши эмас.
28 ёшли Канселу жорий мавсум "шаҳарликлар" таркибида 10 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар