UZ

Сўнгги янгиликлар

04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  9 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  119 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  19 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  6

"Реал Мадрид" 2:2 Кейлор Навас Янгиликлар

"Реал Мадрид" 2:2 Кейлор Навас

Бир неча соат аввал ПСЖ Мадридда ирода кўрсатиб дурангга эришганига гувоҳ бўлдик.

Реал Мадрид

Карим Бензема - 17', Карим Бензема - 79'

Лига Чемпионов - группа A . 5-тур

27/11/2019, 01:00

2
:
2
Тугади

ПСЖ

Килиан Мбаппе - 81', Пабло Сарабия - 83'

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 75534 томошабин

Бош ҳакам: Artur Dias

45'
90'
17'  Карим Бензема
17'  Иcкo
43'  Тибо Куртуа
68'  Марсело
68'  Эден Азар (Гарет Бэйл)
76'  Федерико Вальверде (Лука Модрич)
79'  Карим Бензема
79'  Марсело
82'  Иcкo (Родриго)
46'  Идрисса Гейе (Неймар)
75'  Анхель Ди Мария (Юлиан Дракслер)
75'  Мауро Икарди (Пабло Сарабия)
81'  Килиан Мбаппе
81'  Тома Менье
83'  Пабло Сарабия
89'  Тома Менье

Мазкур учрашув ПСЖ постини қўриқлаган Кейлор Навас учун принципиал аҳамиятга эга эканлиги, у ҳар галгидан яхшироқ ўйин намойиш қилишини кутгандик. Аммо коста-рикалик дарвозабоннинг ўзи ҳам бугунгидек ёрқин ўйин намойиш қилиш ҳақида ўйлаб ўам кўрмаган бўлса керак. Шуниси аниқки, иродани ПСЖ эмас, Навас намойиш қилди. Шахсан Флорентино Перес учун эди бу намойиш. Навас "Қироллик клуби" президентининг қарори хато эканлигини исботлаш учун уринди ва буни исботлади. Унинг сейвлари фонида ўтказиб юборган иккита голи кўринмай қолди. 

Навас бугун майдонда борини берди. Бир дарвозабон қилиши мумкин бўлган ҳамма ишни қилди. У ўйинга берилиб кетиб, ўзи истамагани ҳолда Карим Бенземани жароҳатлаб қўйишига ҳам озгина қолди.

Яхшики, ҳаммаси яхшилик билан якунланди.

У ўйин давомида Вальвердега нисбатан алдамчи ҳаракат ҳам амалга оширди.

ФАКТ: Бутун ўйин мобайнида дарвозаси "ўққа тутилган" Кейлор бугун ўз ҳисобига 10 та сейв ёздириб қўйди. Унинг дарвозасига қандай зарбалар йўлланганига ўзингиз гувоҳсиз. Ҳақли равишда Навас учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди ("whoscored" спортга ихтисослашган ахборот портали). 

ФАКТ: Бугун Кейлорга қарама-қарши дарвозани қўриқланган Тибо Куртуа ҳисобига 2 сейв ёзилди. У шунча гол ҳам ўтказиб юборди.

 

Бельгиялик дарвозабон қизил карточка ҳам ишлаб олди, аммо уни VAR тизими қутқариб қолди.

Сиз қандай фикрдасиз: Тибо Куртуа ва Кейлор Навас орасида фарқ қанчалик ва кимнинг фойдасига? "Реал" посбони ижросидаги энг қўпол хато Мауро Икардига нисбатан қўполлик ишлатган вазиятими? Кейлор Навас бутун бошли "Реал"га қарши ёлғиз ўйнади, деб ҳисоблайсизми?

Фахриддин Рўзиев тайёрлади

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика