«Реал» кетма-кет 19-ғалабага эришди ва рекорд қайд этди

Narzulla Saydullayev
10 дек 2014, 08:29
«Реал» ЕЧЛ 6-турида «Лудогорец»ни тор-мор этди (4:0).
Шундай қилиб, Карло Анчелотти шогирдлари кетма-кет 19-ғалабага эришишди ва Испания клублари орасидаги рекордни қайд этишди.

Олдинги рекорд «Барселона»га тегишли эди. Каталония клуби 2005 йил октябридан 2006 йил январига қадар 18та учрашувда зафар қучганди.

«Реал» сўнгги 85 кун ичида Испания чемпионатида 11та, ЕЧЛда 6та ва Испания кубогида 2та ўйинда ютди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru