"Реал" Каземиро воқеасидан сўнг футболчиларининг уйларини ҳимоя қилишга қарор қилди
01 окт 2019 11:59
Янгиликлар
"Реал" Каземиро воқеасидан сўнг футболчиларининг уйларини ҳимоя қилишга қарор қилди
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Каземироунинг уйига ўғри тушганидан сўнг футболчиларининг уйларини ҳимояламоқчи.
"Қаймоқранглилар" хўжайини футболчиларининг уйларига ўғри тушишидан норози бўлмоқда.
Ўғирликларнинг олдини олиш учун "Реал" ҳар бир ўйинчининг уйига махсус хавфсизлик тизимини ўрнатадиган компания билан шартнома имзолашга қарор қилди.
Шунингдек, "қироллик клуби" раҳбарлари футболчилардан уйларининг расмини оммага тақдим этмасликни сўраган.
Эслати ўтамиз, Каземиродан ташқари Зидан, Иско ва Васкесларнинг уйларига ҳам ўғри тушган.
Фикрлар