“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди

Khoja
12 июл 2025, 08:55
“Реал Мадрид“нинг яна бир футболчиси мавсум бошида жамоага ёрдам бермайди.

Эндрике жароҳат сабабли камида икки ойга сафдан чиқди. Бу ҳақида Footbal Espana нашри хабар бермоқда. Футболчи клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида машғулотлар вақтида сон мушакларини жароҳатлаб олган.

Маълумот учун, Ла Лиганинг янги мавсуми 19 август куни старт олади. Ўша куни “Реал“ “Осасуна“га қарши баҳс олиб боради.

18 ёшли футболчи ўтган мавсум 37 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 1 та голга ассист бўлган.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: Footbal Espana

Сўнгги янгиликлар

Барча ›