

Ўйин давомида Карвахаль ва Шоу тўқнашиб кетишди. Англиялик футболчи жароҳат олиб майдонни тарк этди. Баҳс тугагани заҳоти Карвахаль Англия терма жамоаси кийим алмаштириш хонасига кирди, бироқ Шоу шифохонага олиб кетилганди.
Карвахаль МЮ посбони Давид Де Хеадан унинг телефон рақамини олиб кечирим сўради ва тезроқ тузалиши ҳақидаги хабарни юборди.
Шоу бунга жавобан Карвахалнинг ҳаракатлари қасддан қилинмаганини баён қилган.




