“Реал” форварди учун курашга “Ливерпуль” ҳам қўшилди

Eldor Akmurzayev
1 ноя 2021, 09:00
Лука Йович фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

"Fichajes" манбасига кўра, 23 ёшли сербияликка “Ливерпуль” қизиқиш билдирмоқда. “Қизиллар” устози Юрген Клопп шахсан ўзи футболчини жамоага олиб келишни сўраган.

Аввалроқ, Йовичга “Арсенал” ва “Вест Хэм” қизиқаётгани айтилганди. Шунингдек, “Интер” ҳам у билан шартнома имзоламоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Лука Йович ўтган мавсумни ижара асосида “Айнтрахт”да ўтказиб, 18 ўйинда 4 гол урганди. 2021/22 йилги мавсум эса у “Реал” либосида 6 учрашувда битта голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг мадридликлар билан тузган шартномаси 2025 йил ёзида тугайди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: fichajes.net