UZ

Сўнгги янгиликлар

00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  1 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 23:28Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" – "Бавария". Таркиблар аниқ!  0 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  5 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  8 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  74 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0 20:39Эшитдик-да! "Арал"га учралган мағлубиятдан сўнг "Локомотив" мураббийлар штаби жамоани тарк этди  11 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  3 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  1 19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  9 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  1

"Реал" Фернандес учун 80 млн евродан ортиқ тўламайди Янгиликлар

"Реал" Фернандес учун 80 млн евродан ортиқ тўламайди

"Реал" Аргентина терма жамоаси аъзоси Энцо Фернандесга қизиқиш билдиряпти.

Мадрид клуби Жаҳон чемпионати каби йирик турнирлардан сайёрадаги энг иқтидорли ўйинчиларни синовдан ўтказиш имконияти сифатида фойдаланади. Худди шундай ҳолат Хамес Родригес ва Модрич каби кейинчалик жамоанинг етакчиларига айланган футболчилар билан ҳам содир бўлган. Кейингиси эса Энцо Фернандес бўлиши мумкин. 

Фернандесга эгалик қилаётган "Бенфика" футболчиси учун 120 млн евро сўраяпти. "Қироллик клуби" эса 80 млн евродан ортиқ тўламоқчи эмас. Сабаби "қаймоқранглилар" бирор футболчига маблағ тикишда пулларини қайтариб олишга амин бўлсагина бундан ортиқ тўлаши мумкин. Масалан, Эдуардо Камавинга ва Орельен Чуамени келажаги порлоқ ўйинчилар бўлиб, Тони Кроос ва Лука Модричнинг давомчиси бўлиш учун таркибга жалб қилинди. 

Энцо таклифлар ҳақида ўйламаётгани ва бор эътиборини Жаҳон чемпионатида зафар қучишга қаратаётганини айтган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика