"Реал" Де Хеа учун Бэйлдан воз кечишга тайёр

Mirjalol Normatov
21 мар 2018, 11:07
"Реал" клуби президенти Флорентино Перес "Манчестер Юнайтед" билан футболчи алмашишга тайёр.

"Marca" нашри хабарига кўра, "қироллик клуби" раҳбарлари "Юнайтед" дарвозабони Давид Де Хеани трансфер қилиш учун Гарет Бэйлдан воз кечишга тайёр. Перес алмашишни маблағга тўламасликка олиб бормоқчи.

"Реал" анча вақтдан буён испаниялик дарвозабонни ватанига қайтаришга ҳаракат қилмоқда. Де Хеа 2011 йилда "Атлетико"дан МЮга 20 млн евро эвазига трансфер қилинганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca