“Реал” Бэйлни Азарга алмаштирмоқчи
18 мар 2019 00:20
Янгиликлар
“Реал” Бэйлни Азарга алмаштирмоқчи
Мадриднинг “Реал” клуби катта эҳтимол билан жорий мавсум Гарет Бэйл билан хайрлашади, дея хабар қилади talkSPORT.
Манбанинг маълум қилишича, уэльслик вингерга АПЛнинг бир қатор клубларидан, шунингдек, “Челси”дан қизиқиш бўлмоқда. “Қаймоқранглилар” Эден Азарни қўлга киритиш учун Бэйлни келишувга қўшиш ниятида. Азар сўнгги пайтларда “аристократлар” бош мураббийи Маурицио Сарри билан келишмай қолган.
Олдинроқ, “Реал” бош мураббийи Зайниддин Зидан Гарет Бейлга умид билдираётгани ҳақида айтилганди.
29 ёшли футболчи ушбу мавсум ЛаЛиганинг 22 учрашувида қатнашиб, ўз ҳисобига 8та гол ва 2та асистни ёзиб қўйган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Фикрлар