"Реал" Азардан воз кечади ва асосий ролни Искога ишонади
28 июл 2018 14:35
Янгиликлар
"Реал" Азардан воз кечади ва асосий ролни Искога ишонади
Мадриднинг "Реал" клуби янги бош мураббийи Хулен Лопетеги "Челси" етакчиси Эден Азарни харид қилишни рад этмоқда.
Мураббий жамоадаги асосий ролни Искога ишонмоқчи.
Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи клубдаги ишлари унча яхши бўлмасада Искога ишонмоқда. Энди 26 ёшли футболчи "Реал" асосий таркибида доимий жойга эга бўлади.
Олдинроқ, ОАВда "Челси" вингери Эден Азарнинг Мадридга келиши борасида миш-мишлар урчиган эди. Лондонликлар эса бельгияликни 200 миллион еврога қўйиб юбориши мумкинлигини маълум қилишган эди.
Эслатиб ўтамиз, Эден Азарнинг хизматларига "Реал" билан бирга "Барселона" ҳам қизиқаётгани хабар қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар