UZ

Сўнгги янгиликлар

03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  0 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  37 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  4 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  62 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  10 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  28

"Реал" Асенсиога янги шартнома таклиф қилди, инглизлар клублари унга кўпроқ пул тўламоқчи Янгиликлар

"Реал" Асенсиога янги шартнома таклиф қилди, инглизлар клублари унга кўпроқ пул тўламоқчи

Мадриднинг “Реал” клуби ва Марко Асенсио ўртасида янги шартнома борасида музокаралар олиб борилмоқда.

Мадрид клуби ёзгача 25 ёшли ўнг қанот вингерининг қолиш-қолмаслигини билмоқчи, чунки унинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнигача мўлжалланган. Агар испаниялик футболчи кетишга қарор қилса, "Реал" футболчисини текинга текинга қўйиб юбормаслик учун уни келаётган ёзда сотади.

Асенсио "Реал"да қолишни истайди, лекин маошини оширишни сўрамоқда. Мадридликлар эса футболчига ҳозиргидек маош билан 4 йиллик шартнома таклиф қилмоқда - йилига 4,5 миллион евро. Янги битимда яна 1,5 миллион евро бонус сифатида тақдим этилиши кўзда тутилган.

Футболчининг вакиллари Англияда унга йилига 7 миллион евролик шартнома таклиф қилишаётганини айтишмоқда. "Реал Мадрид" эса Асенсиога бундай маош бермоқчи эмас.

Ҳозирда Маркога "Ювентус", "Бавария", "Боруссия Дортмунд" ва бир қанча инглиз клубларидан таклифлар бор, ушбу жамоалар футболчига "Реал"дан юқори маош таклиф қилмоқда.

Агар Асенсио клубдан кетишга қарор қилса, мадридликлар унинг учун тахминан 50 миллион евро сўрашади.

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи “Реал” сафида барча турнирлар доирасида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол уришга эришди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика