"Реал" 70 млн евролик хавбекка кўз тикди
06 янв 21:00
Янгиликлар
"Реал" 70 млн евролик хавбекка кўз тикди
AS нашрининг хабар беришича, "Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячиси Адам Уортонни трансфер қилиш ниятида.
Манба маълумотларига кўра, 21 ёшли англиялик футболчининг трансфер қиймати 70 млн евродан ортиқ деб баҳоланмоқда. "Реал" Англия терма жамоаси футболчисини марказда Орельен Чуаменига идеал ўринбосар ёки Арда Гюлерга ҳужумга яқинроқ ўйнаш имконини берадиган вариант сифатида кўрмоқда.
Шунингдек, "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" ҳам "Кристал Пэлас" хавбекига қизиқиш билдирмоқда.
Уортон 2025/26 йилги мавсум барча мусобақаларда 27 ўйин ўтказиб, 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг шартномаси 2029 йилнинг 30 июнигача амал қилади.
Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 60 млн еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Фикрлар