"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр

Alisher Ostonov
30 ноя 2025, 21:34
Мадриднинг "Реал" клуби янги ярим ҳимоячи топди.

Қайд этилишича, испан гранди “АЗ Алкмаар” хавбеки Кес Смитни нишонга олган. "Қаймоқранглилар" футболчи учун 50 млн евро тўлашга тайёр. Смитнинг АЗ билан меҳнат шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади. Ушбу сумма нидерландияликларга маъқул келмоқда.

Кес Смит жами “АЗ Алкмаар” сафида Эредивизияда 31 та ўйин ўтказиб, уларда 2 та гол ва 2 та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Defensa Central

Сўнгги янгиликлар

Барча ›