

Агент Мино Райола 20 ёшли форварднинг трансфери устида ишламоқда. Футболчига "Реал" ва "Челси" жиддий тарзда қизиқмоқда.
"Манчестер Сити" ҳам норвегияликни кузатди, аммо "шаҳарликлар" бош мураббийи Пеп Гвардиола учун мақсад "Тоттенхэм" форварди Харри Кейн бўлиб қолмоқда.
Холанд ўтган мавсум Бундеслига доирасидаги 28та ўйинда майдонга тушиб, 27та гол ва 6та ассист қайд этди.



