Райола Ибрагимовични "Милан" билан янги шартнома имзолаганини рад этди

Aslanov Jasurbek
27 авг 2020, 16:52
Агент Мино Райола Златан Ибрагимовични манфаатларини ҳимоя қилиб чиқди.

Таниқли футбол агенти Ибрагимовичнинг "Милан" билан янги шартнома имзолаганини рад этди. Бу ҳақида Райола ўзининг твиттеридаги саҳифасида маълум қилди. 

Кеча ҳужумчи Италия клуби билан бонуслар билан бирга 7 миллион евро ишлаб топадиган янги шартнома борасида келишиб олгани ҳақида хабар берилганди.
2019/20 йилги мавсумда форвард А Серияда клуб сафида 18 учрашув ўтказди, 10 гол урди ва 5 голга узатма берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: https://twitter.com/MinoRaiola