

"Mundo Deportivo" хабарига кўра, Райола "Барселона" вакиллари билан бўлган суҳбатда ўз мижози хизматларини жамоага таклиф қилган. У Каталония клуби сафида ўйнаш иштиёқида эканлигини айтган.
Погба 2016 йилда "Ювентус"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтганди. Ўтган мавсумда у 33 учрашувда қатнашиб, 5 гол киритишга эришди.



