UZ

Сўнгги янгиликлар

13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  4 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  1 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  0 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  4 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  15 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  7 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  14 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  12

Ла Лигада мавсум бошланмади, аммо биринчи истеъфо ким бўлиши маълум Янгиликлар

Ла Лигада мавсум бошланмади, аммо биринчи истеъфо ким бўлиши маълум

Ираоланинг кетиши ва етакчиларнинг сотиб юборилганини "Кампо-де-Вальекас" "унутиши" қийин бўлади.

Испания чемпионатида уч клуб борки, уларда раҳбарият ва менеджмент эмас, ўз вазифасидан ташқари ўша раҳбарларнинг ва менеджментнинг ишини ҳам қойиллатадиган бош мураббий ҳисобига фаолият юритади.

Булар "Атлетико де Мадрид", "Хетафе" ва "Райо Вальекано".

Биринчиси тушунарли бўлса керак: Диего Симеоне клубдаги камчиликларни усталик билан беркитиб кетади ва натижалар эвазига одатда, бошдан баланд сакрайди. Шунга ўхшаш таърифни Пепе Бордалас қийин вазиятда қутқариб қолгани "Хетафе" ҳақида айтиш мумкин.

Ўзи ишлаётган клуб ривожига Андони Ираола ҳам улардан кам ҳисса қўшмасди. Кўпчилик уни (Хосе Луис Мендилибар кетишни истамаётган) "Севилья" даражасигача кўтарилади ёки ҳеч бўлмаса, Эрнесто Вальверденинг "кетмони учмаётган" "Атлетик"ка қайтади деб кутганди.

Аммо Ираола АПЛга йўл олди ва "Борнмут" бошқарувини ўз қўлига олди. "Райо Вальекано" эса ўз йоғида қовурилишига тўғри келадиган бўлди. Баскнинг ўрнини Франсиско Родригес эгаллади. У ҳали ҳам ёшроқ, лекин умидли ёшлардан ҳисобланади. 

Тўғри, Франсиско ва Ираола ўртасида ўхшаш жиҳатлар бор – ҳар икки мураббий тезкор ҳужумлар билан динамик футболни хуш кўради ва майда паслар билан қанотларни "очиш"га урғу қилинади.

Аммо, лекин, бироқ... Муаммо шундаки, Франсиско Ираолани тўлақонли равишда алиштира олмайди. Бу ҳақида у ўз тақдимотида ҳам айтиб ўтди: "Янги ишим ҳақида одамлар нима деяётгани мени қизиқтирмайди. Одамлар кетганимдан кейин нима дейишлари менга қизиқроқ".

Ушбу воқеа эса ўзини узоқ куттирмайдиган кўринади. Сабаби мавсум бошланиб улгурмай "Райо" муҳим футболчилари билан хайрлашди – ҳимоячилардан Лежен, Алехандро Катена ва Фран Гарсиядан, Марио Суарес, Комесанья ва Камельогача.

Бу асосий таркибнинг ярмидан кўп дегани. Табиийки, спорт менеджменти шошилинч равишда "тешиклар"ни ёпишга тушди (мисол учун "Осасуна"дан Аридане Эрнандез, "Леванте"дан Хони Монтиель олиб келинди), аммо мавсум стартигача Давид Кобеньо жуда ҳам истаса ҳам таркибни "тўлдириб" улгурмайди.

Франсиско эса бу қийин вазиятдан чиқишига тўғри келади. Ўзи шундоқ ҳам қудратли бўлмаган ва Ираоланинг топқирлиги эвазига "кун кўриб юрган" "Райо Вальекано"нинг эса Ла Лиганинг аксарият клублари сингари, CVC молия фонди билан яхшилаб ўйламай тузилган келишув оқибатида молиявий муаммолари янада ортган.

Иқтидорли мураббий синиб қолишини истамаган бўлардик, лекин вазиятга реал қарасак, Франсисконинг истеъфо борасида биринчи бўлиш имконияти анча юқори.

Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика