UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15"Манчестер Сити"ни 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  0 12:46"Челси" Симонс билан музокараларда олдинга силжиди  0 12:25Баҳром Ҳайдаров: "Имкон қадар 10таликдан ўрин эгаллашга ҳаракат қиламиз"  0 11:54"Интер" асосий футболчиси "Реал" диққат марказида  0 11:26Виталий Денисов: "Файзуллаев топ-5 лигадаги клубга ўтади деб умид қилгандим"  9 10:53"Насаф" сардори легионерга айланишга яқин  14 10:25"Нефтчи" футболчиси "Қўқон-1912"га ўтиши мумкин  1 09:51"Насаф" колумбиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  7 09:18"Нефтчи" Жоэль Кожо учун қанча сарфлаши маълум  13 08:40"Рома" янги мавсум учун учинчи либослар тўпламини намойиш қилди  2 08:13Гари Линекер: "Рэшфорд барчасини уддалайди"  3 07:45Хуршид Мухторовнинг янги жамоаси маълум  1 02:00Ғиштдан дарвоза қуриб ўйнаган, "Атлетико" майдонида энг яхши футболчи деб топилган ҳамда Роналдудан жарима зарбаси тепишни ўрганган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  2 01:46Эшли Янг АПЛдан тушиб кетган жамоа учун тиббий кўрикдан ўтди  0 01:11Расман: Роберто Фирмино - "Ал Садд" футболчиси!  4

Равшан Усмонхўжаев вафот этди Янгиликлар

Равшан Усмонхўжаев вафот этди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Футболни ривожлантириш бошқармаси мутахассиси Равшан Усмонхўжаев 65 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Р. Усмонхўжаев 1948 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Меҳнат фаолиятини 1965 йилда Тошкент марказий телеграфида бошлаган Р. Усмонхўжаев кейинчалик нашриётда ходим, идораларда ҳайдовчи бўлиб, ҳарбий хизматда бўлган, Тошкент халқ хўжалиги институтига ўқишга кирган.

1975-1980 йилларда Тошкент шаҳри Октябрь туманида спорт бўйича инструктор-методист сифатида ишлаган Р. Усмонхўжаев 1980-1987 йилларда Тошкент вилояти «Спартак кўнгиллилар спорт жамиятининг болалар ва ўсмирлар спорт мактабида футбол мураббийи, Ўзбекистон кўнгиллар спорт жамиятида бош мураббий сифатида ишлаган.

1988-1989 йилларда Ўзбекистон касаба уюшмалари спорт жамиятида катта мураббий, «Пахтакор» болалар ва ўсмирлар спорт мактабида мураббий, 1989-1990 йилларда Тошкент касаба уюшмалари спорт жамиятида катта инструктор, бўлим бошлиғи сифатида ишлаган. 1991-1992 йилларда Ўзбекистон Биринчи Лигасидаги «Диёнат» жамоасига бош мураббий бўлган.

1993-1994 йилларда «Меҳр-шафқат, соғломлаштириш, спорт» жамғармаси ижрочи директори, 1994-1996 йилларда эса «Чеҳра» аёллар футбол клуби ва футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш олиб борган. 1997 йил «Баҳо» жамоасига бош мураббийлик қилган Р. Усмонхўжаев 1998 йил Бухоронинг «Нурафшон» клубида жамоа бошлиғи сифатида ишлаган.

Р. Усмонхўжаев 1999-2000 йилларда «Самарқанд-Динамо» клубида жамоа бошлиғи, 2002-2007 йилларда «Локомотив» футбол клубида техник директор, 2007-2009 йилларда Тошкентнинг «Спартак» жамоасида спорт директори, 2010 йили «Дўрмон-Спорт» жамоасида спорт директори сифатида ишлаган. Орада маълум муддат (2001-2002 йиллар) Ўзбекистон Аёллар терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш олиб борган.

Р. Усмонхўжаев 2011 йилдан Ўзбекистон Футбол Федерациясида меҳнат қилиб келаётган эди.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Равшан Усмонхўжаевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлигини билдиради.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика