Равшан Ҳайдаров: "Японияга қарши ўзимизнинг энг яхши ўйинни кўрсатамиз"
18 янв 2018 14:30
Янгиликлар
Равшан Ҳайдаров: "Японияга қарши ўзимизнинг энг яхши ўйинни кўрсатамиз"
U-23 Осиё чемпионатидаги иштирокини давом эттираётган Ўзбекистон терма жамоасини эртага ниҳоятда муҳим баҳс кутиб турибди. Вакилларимиз чорак финалда Япония U-23 терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади.
Терма жамоамиз бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўйиндан олдин қуйидаги фикрларни айтиб ўтди:
- "Эртага бўладиган ўйинни Таиландда ўтган мусобақа финали билан таққослаш керак эмас. Чунки Осиё чемпионати бутунлай бошқа турнир. Биринчи ўйиндаги мағлубиятдан кейин биз руҳий ҳолат устида кўп ишладик. Кейин иккита баҳсда ғалаба қозондик. Чорак финалга чиққанимиздан хурсандмиз".
- "Япония - яхши жамоа ва ўйлайманки, улар ҳам M-150 Кубогидаги жамоадан фарқ қилади. Биз рақибни яхши ўргандик. Эртага ўзимизнинг яхши ўйинни кўрсатмоқчимиз. Шогирдларимга тўлиқ ишонаман".
Ўхшаш янгиликлар
13:29
Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар) 1
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар