UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  0 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  1 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  8 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  11 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  11 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  14 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   8 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  3 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  22 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0

Равшан Ҳайдаров: "Токио Олимпиадаси йўлида стратегия ишлаб чиқдик" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Токио Олимпиадаси йўлида стратегия ишлаб чиқдик"

Хабарингиз бор, 14-20 ноябрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларида футбол бўйича халқаро «Dubai Cup» мусобақаси ўтказилди.

Ушбу турнирда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳам иштирок этди ва учта ўйин якунига кўра ғолибликни қўлга киритди. Бугун, 24 ноябрь куни Миллий олимпия қўмитасида футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров иштирокида матбуот анжумани ташкил қилинди. Унга ёрдамчи мураббий Шуҳрат Асатов, терма жамоа футболчилари Ҳусниддин Ғофуров ва Азиз Омонов ҳамроҳлик қилди. Тадбирда Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов ҳам иштирок этди. Анжуман давомида «Dubai Cup» мусобақаси якунлари, Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг Токио 2020 Олимпиадасига атаб ишлаб чиқилган стратегияси, режалар ва йиғинлар ҳақида маълумот берилди.


Равшан Ҳайдаров:

Олимпия терма жамоаси ҳақида


«Авваламбор шуни қайд этиб ўтишим лозимки, Олимпия терма жамоамиз учун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан катта эътибор қаратилмоқда. Токио Олимпиадаси йўлида стратегия ишлаб чиқдик. Шу мақсадда ОТЖ учун турли йиғинлар ташкил этиб келмоқдамиз. Бу борада ишлар аллақачон бошланган. Ўйинчиларни саралаб олиш жараёни ҳозир ҳам давом этмоқда. Таркиб шакллантирилмоқда. Бу бўйича кенг миқёда ишлар олиб бормоқда. Нафақат жисмонан, балки рухий томонлама ҳам ишланмоқда. Терма жамоа учун кучли психологларни ҳам жалб қилганмиз».


«Dubai Cup» мусобақаси ҳақида

«Яқинда Бирлашган Араб Амирликларида якунланган «Dubai Cup» мусобақаси йил давомида қилинган ишлар самарасини кўрсатиб берди. Нуфузли турнир давомида Япония, БАА, Қувайт каби яхши савиядаги терма жамоалар билан ўйинлар ўтказдик. Бундай рақибларга қарши баҳсларда жамоамизнинг кучини кўриб олиш имконияти бўлади. Йиғиндан унумли фойдалана олдик деб ҳисоблайман.

Келгуси режалар


«Тайёргарлик режамиз кунма-кун тузиб чиқилган. Декабрь ойида Тошкентда йиғин бошланади. Унда жисмоний тайёргарлик бўйича иш олиб борилади. Январда эса Туркияда йиғин ташкил қилинади. Словакия ва Озарбайжон терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашуви ҳам режалаштирилмоқда. Февраль ойида эса Европада бўлиб ўтадиган йиғинда иштирок этамиз».


Таркибни шакллантириш масаласида муаммо юзага келмаяптими?

«Олимпия терма жамоасида йиғилган футболчиларимиз орасида U-23 жамоамизда ўйнаган йигитлар ҳам бор ва бу борада уларнинг ўзига хос тажрибалари бор деб бемалол айта оламан. Умуман олганда, селекция ишлари кенг қамровда олиб борилди. Кўплаб футболчиларга имконият берилди. Жамоани шакллантириш узоқ давом этадиган жараён. Ушбу терма жамоамиз учун 165 нафаргача футболчи синаб кўрилди. Уларни жисмоний ва рухий тестлардан ўтказганмиз. Бундан ташқари, клубларимиз мураббийлари билан ҳам мунтазам алоқадамиз».

Равшан Ҳайдаровнинг ОТЖдаги келгуси тақдири қандай бўлади?

«Тўғри, бунгача хориждан мураббий олиб келиниши ҳақида гап-сўзлар бўлди. Бу ҳақида аниқ маълумот бера олмайман. Аммо, айни дамда менга юклатилган аниқ вазифа бор ва уни бажариб келмоқдаман. Бош мураббий ролида ким бўлишидан қатъий назар, бу жараён тўхтаб қолмаслиги лозим. Терма жамоага ким келса ҳам қўлдан келганича ёрдам беришга тайёрман.


Футболчилар «Dubai Cup» турнири ҳақида

Азиз Омонов: «Дубайда ўтказилган халқаро мусобақада кучли жамоалар иштирок этди. Бу турнир орқали биз халқаро ўйин амалиётига эга бўлдик. Ушбу мусобақада жамоамиз яхши шаклланиб келаётганини кўрдик».


Ҳусниддин Ғофуров: «Халқаро мусобақада ғалаба қозона олганимиздан хурсандмиз. Жамоамизда барча бирдек ҳаракат қилмоқда. Бир-бирини қўллаб-қувватламоқда. Олимпия терма жамоаси бир оила сифатида шаклланмоқда. Насиб қилса, бундан буён ҳам қўлдан келганича ҳаракат қилиб, яхши натижаларни кўрсатмоқчимиз».


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси келгуси йилнинг март ойида Тошкентда U-23 Осиё чемпионати саралашида иштирок этади. Ушбу саралаш босқичида муваффақиятли иштирок этган терма жамоалар 2020 йилнинг январь ойида Таиланд мезбонлик қиладиган Осиё чемпионатида қатнашади. Мусобақада кучли учликка кирган терма жамоалар Токиодаги Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика