UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  0 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  0 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  1 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  1 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  5 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  3 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  3 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  3 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  4 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3

Равшан Ҳайдаров: "Австралия ўйиндан-ўйинга кучаймоқда" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Австралия ўйиндан-ўйинга кучаймоқда"

U-20 Осиё Кубоги доирасида Индонезияга қарши ўйиндан кейин Ўзбекистон термаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин муҳим эди. Гуруҳдан чиқишни истадик. Минимум вазифа бажарилганидан хурсандман. Баҳс бизнинг назоратимиз остида ўтди. Менимча, чиройли ва тартибли ўйин бўлди. Индонезия термаси яхши ҳимояланди. Шундай бўлса-да, уларнинг ҳимоясини ёриб ўтишга ҳаракат қилдик. Яхши вазиятлар ҳам яратдик, аммо буларни голга айлантира олмадик. 

- Баҳс олдидан бир қанча футболчиларга дам бердингиз. Ўйинга футболчиларни дуранг учун майдонга туширдингизми?

- Йўқ, ротация қилдик. Бу ўйин учун мантиқан олиб қараганда захирада ўтириб қолган футболчиларга ҳам имкон беришимиз мумкин эди. Жароҳатлар, чарчоқдан қўрқдик. Барчани алмаштириб ташлаб, йигитларни тонусдан чиқариб қўймоқчи эмасман. Икки ўйинда кўп куч йўқотган футболчилар бироз дам олиб, куч йиғиши керак эди. Бугун майдонда ҳаракат қилган футболчилар ҳам ёмон ўйин кўрсатгани йўқ. 

- Плей-оффдаги рақиб Австралия. Ушбу баҳсда нималар муҳим?

- Илк навбатда йигитларнинг тикланиш жараёнига аҳамият берамиз. Плей-офф ўйинлари барчасини ҳал қилади, битта хато кечирилмаслиги мумкин. Йигитларни яхши ҳолатга олиб келиб, рухлантириш, менимча, унчалик муаммо бўлмаса керак. Жаҳон чемпионатига йўлланма, биз, Сиз, барча учун керак. Бу баҳсга ҳар тарафлама яхши тайёрланиб, ютиб олишимиз керак. 

- Умарали Раҳмоналиев узоқ масофадан зарба йўлламаяпти. Бу Сизнинг қарорингизми? Чунки футболчилар узоқдан деярли зарба беришмаяпти.

- Деярли барча ўйинларда узоқдан зарба беришга ҳаракат қилиб кўришди. Индонезия термаси узоқдан зарба бериладиган нуқталарни яхши беркитди. Зарбаларсиз гол бўлмайди. Кимгадир камроқ теп, кимгадир кўпроқ демаймиз. Ҳа, баъзида йигитлар ичкарига кириб боришни исташди. Балки шошқалоқлик, балки, совуққонликдир... Ўртасида. Бир томонга кўпроқ ёнбосиш керак. 

- Ўзбекистон биринчи бўлимда беш ҳимоячи билан ўйнади. Бу гол уришимизга қийинчилик туғдирмадими? Австралия ҳақида нима дейсиз?

- Беш ҳимоячи кўпроқ 3-4-3 тактикасига ўхшайди. Икки қанот ҳимоячилари ҳужумга кўпроқ чиқиб туради. Ҳимоячиларга шундай вазифа берилганди. Индонезияда бош мураббий имзоси кўриниб турибди. Рақиблар тартибли ўйнашди. Бизда Аббос ва Умарали қанот ҳужумига ёрдам бериши кутилганди. Мақсадимизга деярли эришдик. Ҳужумда вақт ўтказдик, ҳимояга иш бўлгани ҳам йўқ. Албатта, рақиблар зич ўйнагани учун пасларни ўтказиб бера олмадик. Бундай пайтда муаммолар юзага чиқиб келади. 

Австралияни кузатиб боряпмиз. Улар ўйиндан-ўйинга кучайиб боришмоқда. Уларни яна тахлил қиламиз. Мураббийлар штабимиздаги тахлилчилар ўйинларни кузатиб боришмоқда. Ўйинга муносиб тактика ва режани тайёрлаймиз.

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика