UZ

Сўнгги янгиликлар

22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  0 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  0 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  2 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  3 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   13 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  9

Равшан Ҳайдаров: "Австралия ўйиндан-ўйинга кучаймоқда" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Австралия ўйиндан-ўйинга кучаймоқда"

U-20 Осиё Кубоги доирасида Индонезияга қарши ўйиндан кейин Ўзбекистон термаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин муҳим эди. Гуруҳдан чиқишни истадик. Минимум вазифа бажарилганидан хурсандман. Баҳс бизнинг назоратимиз остида ўтди. Менимча, чиройли ва тартибли ўйин бўлди. Индонезия термаси яхши ҳимояланди. Шундай бўлса-да, уларнинг ҳимоясини ёриб ўтишга ҳаракат қилдик. Яхши вазиятлар ҳам яратдик, аммо буларни голга айлантира олмадик. 

- Баҳс олдидан бир қанча футболчиларга дам бердингиз. Ўйинга футболчиларни дуранг учун майдонга туширдингизми?

- Йўқ, ротация қилдик. Бу ўйин учун мантиқан олиб қараганда захирада ўтириб қолган футболчиларга ҳам имкон беришимиз мумкин эди. Жароҳатлар, чарчоқдан қўрқдик. Барчани алмаштириб ташлаб, йигитларни тонусдан чиқариб қўймоқчи эмасман. Икки ўйинда кўп куч йўқотган футболчилар бироз дам олиб, куч йиғиши керак эди. Бугун майдонда ҳаракат қилган футболчилар ҳам ёмон ўйин кўрсатгани йўқ. 

- Плей-оффдаги рақиб Австралия. Ушбу баҳсда нималар муҳим?

- Илк навбатда йигитларнинг тикланиш жараёнига аҳамият берамиз. Плей-офф ўйинлари барчасини ҳал қилади, битта хато кечирилмаслиги мумкин. Йигитларни яхши ҳолатга олиб келиб, рухлантириш, менимча, унчалик муаммо бўлмаса керак. Жаҳон чемпионатига йўлланма, биз, Сиз, барча учун керак. Бу баҳсга ҳар тарафлама яхши тайёрланиб, ютиб олишимиз керак. 

- Умарали Раҳмоналиев узоқ масофадан зарба йўлламаяпти. Бу Сизнинг қарорингизми? Чунки футболчилар узоқдан деярли зарба беришмаяпти.

- Деярли барча ўйинларда узоқдан зарба беришга ҳаракат қилиб кўришди. Индонезия термаси узоқдан зарба бериладиган нуқталарни яхши беркитди. Зарбаларсиз гол бўлмайди. Кимгадир камроқ теп, кимгадир кўпроқ демаймиз. Ҳа, баъзида йигитлар ичкарига кириб боришни исташди. Балки шошқалоқлик, балки, совуққонликдир... Ўртасида. Бир томонга кўпроқ ёнбосиш керак. 

- Ўзбекистон биринчи бўлимда беш ҳимоячи билан ўйнади. Бу гол уришимизга қийинчилик туғдирмадими? Австралия ҳақида нима дейсиз?

- Беш ҳимоячи кўпроқ 3-4-3 тактикасига ўхшайди. Икки қанот ҳимоячилари ҳужумга кўпроқ чиқиб туради. Ҳимоячиларга шундай вазифа берилганди. Индонезияда бош мураббий имзоси кўриниб турибди. Рақиблар тартибли ўйнашди. Бизда Аббос ва Умарали қанот ҳужумига ёрдам бериши кутилганди. Мақсадимизга деярли эришдик. Ҳужумда вақт ўтказдик, ҳимояга иш бўлгани ҳам йўқ. Албатта, рақиблар зич ўйнагани учун пасларни ўтказиб бера олмадик. Бундай пайтда муаммолар юзага чиқиб келади. 

Австралияни кузатиб боряпмиз. Улар ўйиндан-ўйинга кучайиб боришмоқда. Уларни яна тахлил қиламиз. Мураббийлар штабимиздаги тахлилчилар ўйинларни кузатиб боришмоқда. Ўйинга муносиб тактика ва режани тайёрлаймиз.

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика