UZ

Сўнгги янгиликлар

11:30Мухлислар Уэйн Рунини танқид қилди: "Ажойиб футболчи, аммо ёмон эксперт"  0 10:52"Брентфорд" ўз тарихидаги рекорд қийматли трансферни эълон қилди  0 10:25Sofascore. Мозговой БАА Пролигасидаги дебютидаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 10:23Илёс Зейтуллаев: "Жамоам ғалабага муносиб эди"  3 09:59Виктор Карпенко: "Бунёдкор" хатоларни кечирмаслигини ўйиндан аввал ҳам айтган эдим. Амалда шундай бўлди"  2 09:53Артета: "Олд Траффорд"да ғалаба қозонишимиз муҳим эди"  1 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  0 08:47Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳо олди?  3 08:13Суперлига. Бугун Хоразмга катта футбол қайтади  12 07:45Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  10 07:10Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда ғалаба голини урди, "Андижон" ва "Сурхон" эса сафарда мағлубиятга учради  1 04:35Ла Лига. "Атлетико" илк турдаёқ камбэк қурбони бўлди  3 04:30Италия кубоги. "Милан" қийинчиликсиз "Бари"ни мағлуб этди  1 01:42Лига 1. Витиньянинг голи ПСЖга "Нант" устидан ғалабани тақдим этди  2 00:26Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" ўз уйида "Кайсериспор"ни мағлуб этолмади, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  10

Равшан Ҳайдаров: "Гулистон" ва "Қизилқум"нинг имконияти тенг" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Гулистон" ва "Қизилқум"нинг имконияти тенг"

"Гулистон" - "Динамо" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Равшан Ҳайдаров ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйин жанговор руҳда ўтди. Тезкор гол урганимиз бизга ёрдам берди", - деб гап бошлади Равшан Ҳайдаров.

"Гулистон" жамоасига ғалаба зарур эди, шу боис улар олдинга ўтишга мажбур эдилар. Қарши ҳужумларда бир қатор вазиятларга эга бўлишди, тан олиш керак омад биз томонда эди. Алишер Шоғуломов ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, дарвозабонимиз ўзини кўрсатди. Иккинчи бўлимда ҳисобда олдинда борганимиз учун тўпни ўзимизда сақлаб туриб вазият бўлишини кутдик. Бир қатор вазиятлардан шогирдларим фойдалана олишмади. "Гулистон" жамоаси курашга чанқоқлиги билан ажралиб турди, футболчиларга маҳорат етишмаслиги мумкин, аммо ўйинга чанқоқлиги, шижоати туфайли жамоага хурматим баланд.

Рустам Қодиров ва Хуршид Йўлдошев каби тажрибали ўйинчилар асосий фигуралар, олдинда эса ёш ҳужумчи Алишер Шоғуломов агар ўз устида ишлашда тўхтаб қолмаса яхши ҳужумчи бўлиб етишади.

Сўнгги турда "Гулистон" ва "Қизилқум" олий лигада қолиш учун курашишади. Менимча имкониятларни тенг деб биламан. Ким ўша куни яхшироқ тайёр бўлса, олий лигада қолишни ким кўпроқ истаса ўша жамоа ғолиб бўлади.


Энвер Гафаров ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика