UZ

Сўнгги янгиликлар

09:42"ФарДУ" Про-лига янги мавсумига тайёргарликни Тошкентда давом эттиради  0 09:10Нима учун водий клубларида муаммолар бўлаверади? "Нефтчи"нинг трансфер тақиқи ва бошқа мавзулар — Камолиддин Мурзоев билан интервью  0 08:4538 ёшли Рамос янги жамоасида қайси рақамда ўйнайди?  1 08:15Расман: "Бунёдкор" хорватиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 07:31Дилшод Жўраев: "Хоразм"нинг Суперлигада ўйнашига охиригача ишонгандик"  0 03:20Испания Кубоги. "Барселона" чорак финалда қийинчилик кўрмади, Торрес собиқ жамоасини аямади  64 02:57"Ливерпуль" катта қийинчиликсиз Англия Лига Кубоги финалига йўл олди  5 02:32А Серия. "Интер" қолдирилган ўйинда йирик ҳисобда ютқазди  2 00:56Моуринью футбол тарихидаги энг зўр уч футболчи номини айтди  30 00:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" Карим Бенземанинг 90+6-дақиқадаги голи эвазига ғалабага эришди  1 23:54"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисига А Серия клублари даъвогар  0 23:25ЕЧЛ форматида яна ўзгариш бўлиши мумкин  2 22:55Жозе Фонте: "Роналду мингта гол ура олади"  3 22:29Назорат ўйини. "Бухоро" Қозоғистон жамоасини ишончли ҳисобда доғда қолдирди  4 21:59ЎФА "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарзларни бартараф қилиши учун муддат белгилади  5

Равшан Эрматов йилнинг энг яхши ҳаками, Абдуҳамидилло Расулов – энг яхши лайнсмен Янгиликлар

Равшан Эрматов йилнинг энг яхши ҳаками, Абдуҳамидилло Расулов – энг яхши лайнсмен

ФИФА рефериси Равшан Эрматов 2015 йил якунларига кўра Ўзбекистоннинг энг яхши рефериси деб топилди.

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси ўтган йил якунларига кўра халқаро майдонларда ҳамда Ўзбекистон чемпионати баҳсларида ишлаган ҳакамлар орасида энг яхши ҳакам деб эътироф этилди. Эътиборлиси, Эрматов учун ушбу соврин фаолияти давомидаги кетма-кет равишда қўлга киритган ўнинчи соврин бўлди.

Маълумот учун, Равшан Эрматов ўтган йили Ўзбекистон Чемпионати ҳам Кубоги баҳсларида, шунингдек, халқаро миқёсдаги нуфузли турнирларда юқори савияда ўйинларни бошқариб борди. Осиё Чемпионлар Лигаси баҳсларид, ЖЧ-2018 саралаш учрашувларида бир қатор учрашувларни бошқарди. Жумладан, "Гуанжоу Эвергранд" (Хитой) ҳамда "Ал Аҳли" (БАА) клублари ўртасидаги Осиё Чемпионлар Лигаси – 2015 финал жавоб учрашувини бошқариб борди.

Ўзбекистонлик ФИФА лайнсмени Абдуҳамидилло Расулов эса, ўтган йил якунларига кўра, Ўзбекистоннинг энг яхши қанот ҳаками сифатида эътироф этилди. Абдуҳамидилло Расулов ҳам Равшан Эрматов бригадасида Ўзбекистон Чемпионати ҳамда халқаро миқёсдаги бир қатор мусобақаларда муваффақиятли ишлади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика