UZ

Сўнгги янгиликлар

21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  0 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  0 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  15 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  1 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  52 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  5 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   12 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  26 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  4 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  4 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  36

Равшан Эрматов ва Абдуҳамидилло Расулов Бразилиядан Тошкентга етиб келди Янгиликлар

Равшан Эрматов ва Абдуҳамидилло Расулов Бразилиядан Тошкентга етиб келди

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов 16 июль Тошкент вақти билан соат 06:30да Истанбул орқали Тошкентга учиб келди.
12 июнь - 13 июль кунлари Бразилияда бўлиб ўтган футбол бўйича навбатдаги жаҳон чемпионатида ишлаган ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ва ФИФА лайнсмени Абдуҳамидилло Расулов 16 июль, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 06:30да Истанбул орқали Тошкентга учиб келишди.



Ўз фаолиятида кетма-кет иккинчи Жаҳон чемпионати финал босқичи ўйинларида ишлаган Равшан Эрматов ва Абдуҳамидилло Расуловни Тошкент халқаро аэропортида футбол жамоатчилиги, ЎФФ раҳбарияти, бир қатор ОАВ ҳодимлари ва уларнинг яқинлари кутиб олишди.



Эслатиб ўтамиз, ФИФА рефериси Равшан Эрматов Бразилияда бўлиб ўтган мундиалда жами тўртта - Гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Швейцария-Эквадор, 3-тури доирасидаги АҚШ-Германия, 3-тур доирасида Мексика-Хорватия, чорак финалдан ўрин олган Голландия-Коста-Рика учрашувларини бошқариб борди ва кетма-кет икки Жаҳон чемпионатларида бошқарган жами 9та ўйин билан Жаҳон чемпионатлари рекордини ўрнатган эди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика