Равшан Эрматов Сурия - Япония учрашувини бошқаради
31 авг 2015 08:58
Янгиликлар
Равшан Эрматов Сурия - Япония учрашувини бошқаради
Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги ўйинда ишлайди.
8 октябрь куни Сурия ва Япония ўртасидаги ўйин Уммонда бўлиб ўтади. Ушбу учрашувни Осиёнинг беш карра энг яхши ҳаками бошқариб боради. Унга қанотларда Абдулҳамидилло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади.
ЖЧ-2018 саралаши. 8 октябрь
Сурия - Япония
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
Қанот ҳакамлари: Абдулҳамидилло Расулов ва Жаҳонгир Саидов (иккиси Ўзбекистон)
Фикрлар