Равшан Эрматов Осиё Кубогидаги 7-учрашувда ишлади
16 янв 2015 08:00
Янгиликлар
Равшан Эрматов Осиё Кубогидаги 7-учрашувда ишлади
Ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Равшан Эрматов кеча Осиё Кубоги-2015 доирасидаги Қатар - Эрон учрашувида ишлади.
Шу тариқа, ҳамюртимиз қитъа чемпионатлари финалида ўзининг еттинчи баҳсини бошқарди. 2004 йил Хитойдаги мусобақада дебют қилган Эрматов ўша йил фақат битта учрашувда ишлаган. 2011 йил Қатар яшил майдонларида Осиёнинг беш карра энг яхши ҳаками тўртта ўйинни бошқарди. Улар орасида Австралия ва Япония ўртасидаги финал учрашуви ҳам бор эди.
Австралияда ўтаётган мусобақада Эрматов бригадасига ҳозирча иккита учрашув ишониб топширилди.
Осиё Кубокларидаги 7та ўйинда ҳамюртимиз футболчиларга жами 20та сариқ ва 1та қизил карточка кўрсатди.
2004
БАА - Жанубий Корея 0:2 (гуруҳ босқичи)
2011
Ироқ - Эрон 1:2 (гуруҳ босқичи)
Саудия Арабистони - Япония 0:5 (гуруҳ босқичи)
Эрон - Жанубий Корея 0:1 (чорак финал)
Австралия - Япония 0:1 (финал)
2015
Австралия - Қувайт 4:1 (гуруҳ босқичи)
Қатар - Эрон 0:1 (гуруҳ босқичи)
Нарзулла Сайдуллаев

Фикрлар