UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  0 00:00"Эвертон" — "Манчестер Юнайтед": Таркиблар маълум!  5 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  8 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  10 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  9 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  7 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  8 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  7 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  5 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  2 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  28 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  7 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  5

Равшан Эрматов одил ҳакам бўлганми? Янгиликлар

Равшан Эрматов одил ҳакам бўлганми?

Тажрибали спорт журналисти Аброр Имомхўжаев Championat.asia'нинг "Журналист минбари" лойиҳасида меҳмон бўлди.

Ахбор акага дастур давомида шундай савол берилди: 

"2018 йилнинг апрелида "Бунёдкор" Наманганда меҳмон бўлиб, 2:1 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Ўшанда "Навбаҳор"га ғалаба келтирувчи гол учрашувга ҳакам томонидан қўшиб берилган 4-дақиқада Жаҳонгир Меҳмонов томонидан урилган. Шундан кейин баҳсни бошқариб борган Равшан Эрматовга нисбатан эътироз билдирган эдингиз. 

Мана, Равшан Сайфуддинович фаолиятини якунлади. Энди унинг бутун фаолиятига умумий баҳо бериш мумкин. Нима деб ўйлайсиз, Эрматов мутлақ одил ҳакам бўлганми?"

"Тўлиқ фаолиятига баҳо бериш учун у бошқарган барча ўйинларни кўриш керак. Ҳозир барча ўйинларнинг трансляцияси йўлга қўйилган, томоша қилишингиз мумкин. Олдинлари бунинг имкони йўқ эди. Шу туфайли вилоят жамоалари дод дейишарди, ҳакамлар бориб хоҳлаган ишларини қилишган. 

Мен фақат кўрган ўйинларим учун жавоб беришим мумкин. Равшан Эрматов Ўзбекистоннинг энг иқтидорли ҳаками, жаҳон миқёсида ҳам унга етадигани йўқ. Қонун-қоида, майдонда ўзини тутиши, бошқариши томондан унга ҳеч қанақа эътироз бўлиши мумкин эмас. Лекин, уни бехато дейиш ҳам нотўғри. Чунки у ҳам одам, у ҳам адашади. Билиб хато қилганми, билмасданми бу бошқа масала. Ўзи бутун дунёда мукаммал ҳакам йўқ. Шу жумладан, Равшан Эрматовда ҳам хатолар бўлган", — дейди А. Имомхўжаев.


Рейтинг: -39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика