UZ

Сўнгги янгиликлар

09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  2 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  2 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  2 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  2 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  17 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  8 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  43 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  72 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  130 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1045 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  20 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11

Равшан Эрматов жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У ЎФАдан кетадими? Янгиликлар

Равшан Эрматов жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У ЎФАдан кетадими?

Бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Абдужаббор Абдусатторович Абдувоҳидов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуқаҳҳорович Абдуҳакимов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти ва ходимлари иштирок этишди.

Йиғилишга раислик қилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.Абдувоҳидов сўнгги йилларда юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришга қаратилган кенг ислоҳотлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади. Шу билан бирга мазкур соҳа тараққиётини янги босқичга олиб чиқиш, айниқса аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлашда оммавий спорт тарғиботини янада кучайтириш зарурлигига урғу қаратилди. Ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида вазирлик раҳбариятида ташкилий ўзгаришлар юз берганлиги маълум қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус қарори билан Ирматов Равшан Сайфиддинович жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, Шукуров Элбек Ҳабибуллаевич эса жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Равшан Ирматов – 1977 йил 9 августда Тошкент шаҳрида туғилган. 1995-1999 йилларда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти (ҳозирги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети)да таҳсил олган. Р.Ирматов ўзининг меҳнат фаолиятини Республика олий спорт футбол мактабида мураббий сифатида бошлаб, кейинчалик “Чиғатой” футбол олий спорт маҳорати мактаби мураббийи, Ўзбекистон футбол федерацияси халқаро маркази мураббийи, 2004-2010 йилларда эса футбол бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби мураббийи, 2010 йилдан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети “Футбол назарияси ва услубияти” кафедраси катта ўқитувчиси, 2019 йилдан ҳозирга қадар Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти лавозимларида ишлаган.

Равшан Сайфиддиновичнинг мамлакат футболи ривожи йўлидаги улкан хизматлари ҳукуматимиз томонидан муносиб эътироф этилган ҳолда 2010 йилда “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони, 2014 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени, 2015 йилда эса “Буюк хизматлари учун” орденлари билан тақдирланган.

Таъкидлаш жоиз, Равшан Ирматов бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти сифатида фаолият олиб боради.

Элбек Шукуров – 1988 йил 18 мартда Тошкент шаҳрида туғилган. 2005-2009 йилларда Тошкент давлат аграр университетида таҳсил олган. Меҳнат фаолиятини 2009 йил “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши Халқаро муносабатлар, спорт ва ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўлими бош мутахассиси сифатида бошлаган. Сўнгра “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши Халқаро алоқалар бўлими мудири, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари, кейинчалик раиси, 2015-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг аъзоси, 2018 йилдан ҳозирга қадар Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Э.Шукуровнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиёти йўлидаги хизматлари ҳукуматимизнинг юксак эътирофига сазовор бўлиб, 2017 йилда “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жамоаси Р.Ирматов ҳамда Э.Шукуровларни масъулиятли лавозимларга тайинланганлиги билан муборакбод этади. Шунингдек, вазирликда самарали фаолият олиб борган вазирнинг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов ҳамда вазир ўринбосари Шариф Мўминжоновларга келгуси фаолиятларида омад ва муваффақиятлар тилайди.

Рейтинг: -32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика