UZ

Сўнгги янгиликлар

22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  0 22:35Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  0 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  2 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  9 18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   2 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  5 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  2 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  18 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  7 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  5

Олий суд жамоаси футбол бўйича “Бош вазир кубоги” соҳиби! Янгиликлар

Олий суд жамоаси футбол бўйича “Бош вазир кубоги” соҳиби!

18 – 27 октябрь кунлари оралиғида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхоналар ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида футбол (эркаклар) ва волейбол (аёллар) бўйича “Бош вазир кубоги” мусобақалари ташкил этилди.

Унда қатнашиш учун мамлакатимизда фаолият олиб бораётган 148 та вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларга хат юборилган эди. Якунда эркаклар ўртасидаги футбол мусобақаларида қатнашиш учун 64та жамоа талабнома тақдим этган бўлса, волейбол мусобақаларида иштирок этиш истагини билдирган жамоалар сони эса 11тани ташкил қилди.

Мазкур мусобақанинг футбол баҳслари “Бунёдкор” футбол академиясига қарашли футбол майдонларида ўтказилган бўлса, финал учрашувига мамлакатимизнинг бош аренаси – “Миллий” стадион мезбонлик қилди.

Аёллар ўртасидаги волейбол мусобақалари эса Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети спорт мажмуасида ташкил этилди. Хусусан, аёллар ўртасида ташкил этилган волейбол баҳсларида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ жамоаси ғалаба қозонган бўлса, эркаклар ўртасида ўтказилган футбол баҳслари финалида "Ўзбектелеком” жамоасини 1-0 ҳисобида мағлуб этган Олий суд жамоаси "Бошг вазир кубоги"га эга чиқди. 

Илк маротаба ташкил этилган "Бош вазир кубоги" мусобақалари ғолибларини такдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов иштирок этди ва мусобақа иштирокчиларини самимий муборакбод этди.

Шуни таъкидлаш керак, мазкур мусобақаларга 1 500 (бир ярим минг) нафарга яқин ходимлар жалб этилди. Эҳтимол бу рақам у қадар салмоқли бўлиб кўринмас, бироқ мана шу 1 500 минг нафарга яқин инсон “Бош вазир кубоги” мусобақалари баҳона соғлом турмуш тарзига ошно тутинди, ўз саломатлигини мустаҳкамлашга интилди. Зеро, мазкур спорт мусобақаларини ташкил этишдан кўзланган бош мақсад ҳам аслида шу эмасмиди?!

Қизғин ва муросасиз, энг муҳими – дўстона руҳда ўтган мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан медаль, диплом, кубок ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, турли номинациялар бўйича ҳам энг муносиблар алоҳида эътироф этилди.

Қайд этиш лозим, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 4 сентябрь куни ўтказилган 2020 йилда Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига тайёргарлик кўриш, оммавий спорт ва жисмоний тарбияни ривожлантириш бўйича олиб борилган ишлар натижадорлиги ва бу борада амалга ошириладиган долзарб вазифалар тўғрисидаги видеоселектор мажлисида вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари, йирик корхоналар ва ташкилотлар ходимлари ўртасида турли оммавий маданий ва спорт тадбирлари, шу жумладан “Бош вазир кубоги” мусобақасини ўтказиш вазифаси юклатилган эди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика