Равшан Эрматов 11-ўйинга тайинланди

Narzulla Saydullayev
23 июн 2018, 21:34
ФИФА Испания - Марокаш учрашувига ҳакамларни тайинлади.

25 июнь куни Калининград шаҳридаги стадионда бўлиб ўтадиган мазкур баҳсни ўзбекистонлик Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти хабар берди. Қанотларда унга ҳамюртларимиз Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади. Захира ҳаками Муҳаммад Абдулла (БАА). 

Эрматов 2-турдан ўрин олган Аргентина - Хорватия учрашувида ҳам ишлаган эди.

Шу тариқа, Эрматов Жаҳон чемпионатларидаги бошқарган ўйинлари сони бўйича ўзи ўрнатган рекордни янгилайди. Бугунга қадар Эрматов ЖЧ финал босқичларида 10та ўйинда бош ҳакам бўлганди.

Испания  - Марокаш
Бош ҳакам:
Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
Қанот ҳаками: Абдуҳамидулло Расулов (Ўзбекистон)
Қанот ҳаками: Жаҳонгир Саидов (Ўзбекистон)
Захира ҳаками: Муҳаммад Абдулла (БАА)


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia