UZ

Сўнгги янгиликлар

03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  0 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  37 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  4 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  62 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  10 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  28

Равшан Элибоев: "Тожикистон бизни яхши ўргангани сезилди" Янгиликлар

Равшан Элибоев: "Тожикистон бизни яхши ўргангани сезилди"

Футзал бўйича Осиё Кубогининг 2-туридан ўрин олган Тожикистон - Ўзбекистон (2:3) учрашувидан кейин термамиз дарвозабони Равшан Элибоев фикрларини билдирди.

"Тожикистон яхши ўйнади. Уларга қарши 3 та ўртоқлик учрашуви ўтказгандик. Бизни яхши ўрганишгани сезилди. Плей-оффга чиққанимиздан хурсандман. Бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Икки учрашувда ҳам ғалаба қозониб, 100 фоизлик натижа қайд этдик ва мазкур ғалабали серияни давом эттирмоқчимиз. 

Баҳрайннинг Туркманистонга қарши баҳсини томоша қилдик. Рақиб сафида жисмоний жиҳатдан кучли футзалчилар кўп экан. Тактикани мураббий аниқлайди, биз эса унга амал қиламиз", – деди посбон.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг 3-тур ўйини Баҳрайнга қарши кечади. Мазкур ўйин 1 октябрь куни Тошкент вақти билан 16:00 да бошланади. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика