UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  155 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  5 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  5 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  135 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8

Рауф Инилеев: "Обод" 3 ойдан буён маош олмади, сафардаги ўйинларга ўз ёнимиздан бориб келдик" Янгиликлар

Рауф Инилеев: "Обод" 3 ойдан буён маош олмади, сафардаги ўйинларга ўз ёнимиздан бориб келдик"

"Обод" - "Пахтакор" (1:4) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Рауф Инилеев қатнашди.
"Пахтакор"ни ғалаба билан, янги раҳбарият билан табриклайман. Футболчиларнинг кайфиятлари жуда яхши эканлиги билиниб турди.

"Обод" 3 ойдан буён жамоа профессионал эмас ҳаваскор тарзда фаолият олиб бормоқда. Буни тан олиш ва айтиш жуда қийин, аммо уч ойдан буён маошлар йўқ, бунинг устига сафарга ўз ёнимиздан пул сарфлаб бориб келаётгандик. Молиявий қийинчиликлар туфайли сафардаги ўйинларга 12-13 нафар футболчи олиб бораётгандик... Шу боис руҳий жиҳатдан ўйинларга жуда ҳам оғир тайёрланардик.

Менга айтишларича бугун жарима майдони ичида рақибни қўли билан ушлагани учун пенальти белгиланибди...Аммо замонавий футболда бундай вазиятларда пенальти қўйилмайди. Ҳакамликда кичик хатолар бўлмаслигини жуда ҳам хоҳлардим.

Бош ҳомийнинг ишларида муаммо чиққани туфайли бизни молиялаштиришни тўхтатиши ҳақида маълум қилди. Олдинда биринчи давранинг яна 2 ойи бор эди. Иккинчи даврада "Обод" чемпионатда ўйнамайдими? Буни биз эмас ЎФФ ёки ПФЛ ҳал қилади. Биз уларни огоҳлантириб қўйдик. Биринчи давра охиригача ўйнашга сўз бергандик. Бошқа ҳомийлар пайдо бўлишига умид қилгандик, аммо...

Самвел Бабаяннинг "Обод" бошқарувини олиши ҳақида гап сўзларни эшитдим. Шундай музокаралар ҳам бўлди. Аммо мен билан эмас раҳбарият билан музокара ўтказилган, шу боис нима бўлганини аниқ билмайман.
Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика